Полиция Малайзиядаги ижтимоий уйлардан 402 нафар болани зўравонликдан қутқарди

Полиция Малайзиядаги ижтимоий уйлардан 402 нафар болани зўравонликдан қутқарди

Малайзия ҳукумати болалар эксплуатация қилинган ва жинсий зўравонликка учраган исломий бизнес гуруҳига алоқадор 20 та ижтимоий уйга рейд уюштирганидан сўнг 402 болани қутқариб, 171 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда CНН мамлакат миллий полицияси бошлиғига таяниб ёзмоқда.

Полиция бош инспектори Разарудин Ҳусайннинг айтишича, рейдлар Global Ikhwan Services and Business Holdings томонидан бошқариладиган уйларда ноанъанавий таълим ва жинсий зўравонлик ҳақидаги даъволар ортидан ўтказилган.

Натижада милиция ходимлари 1 ёшдан 17 ёшгача бўлган 201 нафар ўғил ва 201 нафар қизни бундай муассасалардан олиб ташлади. Бу уйлар Селангор ва Негери Сембилан штатларида жойлашган эди.

Ҳибсга олинганлар орасида 66 эркак ва 105 аёл бўлиб, уларнинг аксарияти диний ўқитувчилардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!