Пискентдаги маҳаллаларнинг бирида сув тошқинининг олди олинди

Пискентдаги маҳаллаларнинг бирида сув тошқинининг олди олинди

Жорий йилнинг 26 май куни соат 16:00 лар атрофида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Тошкент вилояти Пискент туманининг Олмалиқ шаҳри билан чегарадош бўлган “Намуна” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи анҳорга дарахтларнинг синган шох-шаббалари тушиб, анҳордаги сув йўлининг тўсилиб қолганлиги натижасида сув анҳор қирғоқларидан тошиб чиқаётганлиги, бунинг оқибатида аҳоли уй-жойларига хавф юзага келаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан юзага келган ҳолатни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди.

Қутқарувчиларнинг тезкор амалий ҳаракатлари натижасида хавф бартараф қилиниб, яшаш уйларига зарар етишининг олди олинди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!