Петербургдан Самарқандга учган самолёт фавқулодда Қозоғистонга қўнди

Петербургдан Самарқандга учган самолёт фавқулодда Қозоғистонга қўнди

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнишни амалга оширди.

«Қанот Шарқ» маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган ҲҲ786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди. Экипаж борт олдига тез ёрдам машинасини сўраган.

Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:48 да Ақтўбега қўнган. Ҳаво кемаси Самолёт яқин вақт ичида Самарқанд аэропортига учиб кетиши режалаштирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!