Пентагон раҳбари: "Ҳеч ким Россия ва НАТО ўртасидаги зиддиятни кўришни хоҳламайди"

Пентагон раҳбари: "Ҳеч ким Россия ва НАТО ўртасидаги зиддиятни кўришни хоҳламайди"

Россия НАТОнинг Украина можаросига аралашишига олиб келадиган ҳаракатларни амалга оширмайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди, дея хабар бермоқда “РИА Новости”.

"Россия бу турдаги рақобатга киришмоқчи эмас. Ҳеч ким Россия ва альянс ўртасидаги зиддиятни кўришни хоҳламайди", деди Ллойд Остин.

Шунингдек, Пентагон раҳбари Владимир Зеленский билан мулоқотда АҚШ маъмурияти Ғарбнинг қурол-яроғ етказиб берилишини назорат қилиш муҳимлигини таъкидлаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Киев расмийлари қуроллар нотўғри қўлларга тушмаслигини диққат билан кузатиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!