Пентагон раҳбари: АҚШда Украина учун "сеҳрли" қурол йўқ

АҚШ Россия билан зиддиятда Украина учун “сеҳрли таёқча”га эга эмас, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин.
Бу ҳақда “STRANA.ua” нашри хабар бермоқда.
"Бундай можарода "сеҳрли таёқча" бўладиган қурол йўқ", деди Пентагон раҳбари.
Шу билан бирга, у Украинанинг жанг майдонидаги натижалари Украина Қуролли Кучларининг Ғарб давлатлари томонидан тақдим этилган турли қуроллардан фойдаланишни синхронлаштириш қобилиятига боғлиқлигини таъкидлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).