Бразилия ўз экспортини қайта йўналтиради ва савдо ялпи ички маҳсулотнинг атиги 1,7% ни ташкил этадиган Қўшма Штатлар ўрнига янги ҳамкорлар топади.
Бу ҳақда АҚШ президенти Луиз Инасиу Лула да Силва 1 августдан бошлаб Бразилия товарларига 50 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилганидан кейин маълум қилди.
"Бразилиянинг АҚШ билан савдоси ялпи ички маҳсулотимизнинг атиги 1,7 фоизини ташкил қилади. Бу рақамларни Бразилия иқтисодиёти учун ҳаётий аҳамиятга эга деб бўлмайди", деди у интервьюда. "Биз бошқа шерикларни қидирамиз."
Президентнинг сўзларига кўра, Бразилия АҚШ билан муносабатларини қадрлайди, лекин унинг суверенитети эвазига эмас. "Биз ўзаро тамойилдан воз кечмаймиз. Лекин ҳозирча келишувга эришишга ҳаракат қиламиз", - деди Лула да Силва. У Бразилия маҳсулотларини Жануби-Шарқий Осиё Миллатлар Уюшмаси (АСЕАН) мамлакатларига етказиб бериш бўйича шартномалар тузишга умид қилмоқда. Шу мақсадда президент октябрь ойида бўлиб ўтадиган АСЕАН саммитида иштирок этади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.