АҚШ ва Европа Украинани тиклаш бўйича янги "Маршалл режаси"ни ишлаб чиқиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Кейт Келлог Американинг Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европага кўрсатаётган ёрдам дастури билан параллель равишда айтиб ўтди.
"Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ ва Европа иттифоқчилари урушдан вайрон бўлган ҳудудларни қайтадан фаолият кўрсатаётган давлатларга айлантиришга мажбур бўлди. Биз бу каби саъй-ҳаракатларнинг муваффақиятини, айниқса, "Маршалл режаси" деб номланувчи Европани тиклаш режаси билан кўришимиз мумкин... АҚШ ва европаликлар Украинага нисбатан ҳам худди шундай саъй-ҳаракатларни бошлашлари мумкин", — деди у Римда Украина бўйича конференцияда сўзлаган нутқида.
Келлоггнинг сўзларига кўра, Ғарб аллақачон Киев билан имзоланган иқтисодий ҳамкорлик шартномалари орқали бу мақсад сари олға силжишини кўрмоқда.
Аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмихал яқин 14 йил ичида мамлакатни тиклаш ва модернизация қилиш учун 1 триллион доллар керак бўлишини ва Киев уни музлатилган Россия активларини, шунингдек, Европадаги сармояларини мусодара қилиш орқали олишни кутаётганини айтганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.