Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Украинани тиклаш ва қайта қуриш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 2,3 миллиард евро миқдоридаги янги пакетни эълон қилди.
Бу ҳақда ЕК матбуот хизмати баёнотида айтилган.
"2,3 миллиард евролик келишувларни имзолаш орқали биз уйларни қайта қуриш, шифохоналарни қайта очиш, бизнесни жонлантириш ва энергия хавфсизлигини таъминлаш учун 10 миллиард еврогача сармоя бўшатишни мақсад қилганмиз. Бу ҳаракатдаги бирдамликдир. Украина ҳар куни Европа Иттифоқига - энергетика, таълим, роуминг ва маданият соҳаларида яқинлашиб бормоқда. Европа Украина билан бирга - бугун ва эртага нутқида”, деди Урсула фон дер Ляйен Римдаги конференцияда.
Қайд этилишича, Украина сармоявий асослари доирасида халқаро ва икки томонлама давлат молия институтлари билан имзоланган 2,3 миллиард евролик янги шартномалар пакети 1,8 миллиард евро кредит кафолати ва 580 миллион евро грантни ўз ичига олади.
Бу маблағлар, хусусан, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади (кафолатлар ва грантлар сифатида 500 миллион евро); энергетика, транспорт ва ишлаб чиқариш каби муҳим тармоқларда хусусий секторнинг йирик лойиҳалари (600 миллион евро); урушдан жабр кўрган ҳудудлардаги шаҳар инфратузилмаси, шу жумладан соғлиқни сақлаш, шаҳар ҳаракати ва уй-жой (520 миллион евро) ва бошқалар.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.