Исроил ҳужумлари ва АҚШнинг ядровий иншоотларга зарба беришига қарамай, Эрон ҳамон уран захираларини бойитган.
Бу ҳақда The New York Times нашри Исроилнинг юқори мартабали мулозимига таяниб ёзмоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Фордо ва Натанздаги бойитилган уран захиралари бузилмаган ҳолда қолган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, АҚШ ва Исроил ўзларининг баҳолашларида юқорида тилга олинган ядровий объектлардаги барча центрифугаларни ўчириб қўйишга ёки шикастлашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича, Теҳрон уларни иш ҳолатига қайтаришга уриниш эҳтимоли паст.
Газетанинг қайд этишича, Эрон ўз сиёсатини ўзгартириб, ядровий дастур бўйича кўплаб объектларни бир жойда тўплаш ўрнига бутун мамлакат бўйлаб кичик корхоналар ўртасида ядро дастурини тарқатишни бошлаши мумкин.
Эрон ядровий қурол яратишга интилмаслигини бир неча бор таъкидлаган. МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси Польшанинг Rzeczpospolita газетасига берган интервьюсида агентлик Теҳроннинг ядро қуролига эга бўлишга тайёрланаётгани аломатларини қайд этмаганини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.