Канада АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда
8 июлда эълон қилинган Pew Research Center сўровига кўра, Канадаликларнинг 59% АҚШни мамлакатлари учун асосий таҳдид сифатида кўрмоқда. Бу кўрсаткич ҳатто Россия, Эрон ёки Шимолий Кореядан ҳам юқори.
Сабаб сифатида Дональд Трампнинг Канада ҳақидаги ишғолчи риторикаси ва уни “51-штат”га айлантириш ҳақидаги баёнотлари келтирилмоқда. Канада ҳукуматининг норозилигига қарамай, Трамп бу ғояни такрорламоқда.
Шунингдек, Трампнинг ташқи сиёсати, жумладан савдо жарималари, Гренландияни сотиб олиш истаги ва ҳарбий таҳдидлар, Канадада хавотир уйғотган.
❗ Қўшни Мексикада ҳам 68% сўралганлар АҚШни асосий таҳдид деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, канадаликларнинг ярмидан кўп қисми АҚШни асосий иттифоқчи деб билишда давом этмоқда — бу муносабатлар иккиламчи характерга эга эканини кўрсатади.
Европа ва бошқа давлатлар:
-
Европада асосий таҳдид сифатида ҳали ҳам Россия кўрилаётган бўлса,
-
Польшада — 81%,
-
Швецияда — 77% россияни хавф деб ҳисоблайди.
-
-
АҚШга энг содиқ давлатлар:
-
Исроил (95%),
-
Жанубий Корея (89%),
-
Япония (78%).
-
📊 Сўровнома 25 мамлакатда 28 мингдан ортиқ одам ўртасида ўтказилган.
