АҚШ Давлат департаментида 11 июль, жума кунидан бошлаб кенг кўламли ходимларни қисқартириш бошланиши мумкин.
Бу ҳақда Semafor портали хабар берди. Унинг гувоҳлигига кўра, "Давлат департаменти ходимлари жума куниданоқ оммавий ишдан бўшатишга тайёрланмоқда".
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Тэмми Брюс журналистлар учун навбатдаги брифингда департаментни қайта ташкил этиш режаси амалга ошириш босқичига кираётганини тасдиқлади. "Давлат котиби Марко Рубио томонидан маъқулланган ва АҚШ Конгресси ҳамда ташқи сиёсат департаменти ходимларининг муносабатини фаол ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган режа амалга ошириш томон кетмоқда", деди Брюс.
Рубио апрель ойи охирида эълон қилганидек, Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШнинг амалдаги маъмурияти, биринчи навбатда, бюрократик аппаратни қисқартириш мақсадида АҚШ Давлат департаментини "тўлиқ қайта ташкил этиш" ни амалга оширади. The Washington Post газетасининг ёзишича, Рубио режасига, жумладан, Давлат департаментининг ўн минглаб ходимларини (тахминан 80 мингдан) ишдан бўшатиш, шунингдек, бир неча консулликларни ёпиш ва ташқи сиёсат бўлимининг айрим дастурлари киради. Тахминларга кўра, ташқи сиёсат бўлими марказий аппарати ходимларининг 15 фоизга яқини (тахминан 3400 киши) ишдан бўшатилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.