Яманнинг “Ансор Аллоҳ” исёнчи ҳаракатининг ҳутийлари Ғазо секторидаги можаро ҳал этилгунга қадар Исроилга йўл олган ёки у билан ҳамкорлик қилувчи компаниялар томонидан бошқариладиган кемаларга ҳужум қилишда давом этади.
Бу ҳақда исёнчилар етакчиси Абдел Малек ал-Хутий маълум қилди.
"Баъзи юк ташиш компаниялари блокадага эътибор бермаслик мумкин, деб нотўғри ўйлаб, Умм ар-Рашраш портига бизнинг тақиқимизни бузишни бошлади. Амалиётлар натижасида қоидабузар компанияларга тегишли иккита кема чўкиб кетди, бу эса Исроилнинг Ғазога қарши йўналиши бўйлаб жўнатиш тақиқланганлигини тасдиқлади ва анклавнинг қамалини олиб ташлайди" - деди "Ансор Аллоҳ" раҳбари.
Ал-Хутийнинг эслатишича, яманлик исёнчиларнинг Исроил манфаатларини кўзлаб Адан кўрфази, Қизил денгиз ва Араб денгизи сувлари орқали юк ташишни тақиқлаш ҳақидаги қарори бекор қилинмаган ва Исроил ҳарбийлари Ғазодаги операциясини тўхтатмагунча амалда қолади.
"Қизил денгизда содир бўлган воқеа аниқ сабоқ бўлди: Исроил душмани билан ишлашда давом этаётган барча юк ташиш компаниялари қаттиқ чораларга дуч келишади", — дея хулоса қилди ал-Хутий.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.