Францияда суперяхта ёниб кетди

A A A
Францияда суперяхта ёниб кетди

Мальта байроғи кўтарилган Sea Lady II суперяхтаси Франция жануби-шарқидаги Сен-Тропе портида ёниб кетди.

Бу ҳақда ўт ўчириш хизматидаги манбаларга таяниб, Agence France-Presse хабар берди.

Яхтадаги ёнғин номаълум сабабга кўра 10 июль куни маҳаллий вақт билан тахминан 20:15 да содир бўлган. Ўт ўчирувчилар бортга чиқа олмагани учун ёнғинни ўчиришда қийналмоқда. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Сув майдонини ифлосланишдан ҳимоя қилиш учун тўсиқлар ўрнатилди.

Ўт ўчириш хизмати вакили 41 метрлик кема чўкиб кетишини тахмин қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!