Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди

Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди

Анқарада Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) Туризм вазирларининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ТДТ Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев, Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлардан делегация раҳбарлари ҳамда АК Партия раиси ўринбосари Куршад Зорлу иштирок этди.

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой очилиш нутқида ушбу учрашувнинг мамлакатлар ўртасидаги азалий қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди. Эрсой муштарак тил, тарих, маданият ва цивилизация тушунчаси атрофида шаклланган Турк дунёси минтақавий ва глобал миқёсда янада кўзга кўринган ва яхлит бир тузилишга айланаётганини таъкидлади.

“ТДТ ушбу ўзгаришларнинг институционал асосини ташкил этар экан, у бизга ҳамкорлик ва умумий салоҳиятимизни ишга солиш учун бебаҳо имкониятларни тақдим этади”, - деди Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.

Меҳмет Нури Эрсой ТДТга аъзо давлатлар билан туризм алоқалари аниқ маълумотлар билан мустаҳкамланганини таъкидлаб, қуйидаги маълумотларга тўхталиб ўтди:

“2025 йилнинг дастлабки беш ойида Озарбайжондан 317 минг, Қозоғистондан 203 минг, Қирғизистондан 79 минг, Ўзбекистондан 215 минг, Венгриядан 58 минг, Шимолий Кипр Турк Республикасидан 106 минг ва бутун Туркистондан 70 минг нафар сайёҳни қабул қилдик. Шу муносабат билан Туркияга кўрсатган катта қизиқишингиз учун барча қардош халқларимизга ва сиз, қадрли ҳамкасбларимга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.”

“Тарихий харобалар кун юзини кўрмоқда”

Меҳмент Нури Эрсой, шунингдек, вазирлик томонидан маданий мерос ҳудудларида туристлар тажрибасини бойитиш мақсадида амалга оширилаётган турли лойиҳалар билан ўртоқлашди ва тунги музей амалиёти бошланганини эслатди.

Вазир 1 июндан 1 октабргача ташриф буюрувчилар Аясофя масжиди, Галата минораси, Эфес антик шаҳри, Немрут ва Зеугма мозаика музейлари каби 27 та жойни кечқурунлари ҳам зиёрат қилишлари мумкинлигини маълум қилди. Аясофя ва Эфесда амалга оширилган лойиҳаларга ўхшаб, ёшларга рақамли контент орқали тарихни ўргатиш учун рақамли тажриба музейлари ташкил этганликларини айтиб ўтди.

Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринни эгаллади

Меҳмет Нури Эрсой, археологик қазишмаларнинг илмий самарадорликни ошириш ва маҳаллий тараққиётга ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Унга кўра, Гордиондаги 47-тепаликнинг кашф қилиниши Анқаранинг ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатидаги жойини танитишида муҳим рол ўйнайди.

БМТ Жаҳон Туризм Ташкилоти томонидан эълон қилинган 2025 йил май ойи Жаҳон Туризм Барометрига кўра, Туркия 2024 йилда 56,7 миллион хорижий сайёҳни қабул қилиб, дунёда тўртинчи ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан бир поғона кўтарилиб, 5-ўриндан 4-ўринга кўтарилган Туркия, бу соҳада барқарор юксалишини давом эттирди.

“Анқарани “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилмоқчимиз”

“Қўшма туризм йўналишлари ташкил этиш, визани енгиллаштириш, маданий меросни биргаликда тарғиб қилиш каби қадамлар нафақат мамлакатларимизни, балки бутун Турк дунёсини янада кўримли ва жозибадор қилади”,- дейди вазир учрашувга мезбонлик қилган пойтахт Анқаранинг тарихий ва маданий бойлигига эътибор қаратиб.

Вазир Анқаранинг Салжуқийлар давридан Усмонлилар ва Жумҳурият давригача бўлган чуқур илдизларга эга тарихи билан муҳим цивилизация маркази эканлигига тўхталди ва шундай деди:

“Буларни инобатга олган ҳолда ТДК ҳузурида Анқарани 2026 йил учун “Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилмоқчи эканлигимизни мамнуният билан билдирмоқчиман. Бу унвон Анқаранинг маданий дипломатиядаги қудратини кучайтиришига ва Турк дунёсидаги маданий туризмга янги туртки беришига ишонаман”.

“Туркия туризм бўйича дунё етакчиси”

ТДТ Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев ҳам Туркиянинг туризм бўйича дунё етакчиси эканини таъкидлади.

Ўмуралиев 2014 йилда Бодрумда бўлиб ўтган саммитдан буён ТДТ тарихий, маданий ва географик бойликларни умумий кучга айлантириш учун катта саъй-ҳаракатлар қилганини таъкидлади. Бугунги кунда ТДТ томонидан амалга оширилаётган стратегик ва истиқболли ташаббусларда бу боғлиқлик руҳи яшаётганини қўшимча қилди:

“Бу қадимий йўл савдо тармоғидан ҳам кўра кўпроқ Шарқ ва Ғарбни мураккаб ҳамкорлик тармоғида боғловчи ғоялар, ахборот ва маданият алмашинуви канали эди”.

Йиғилиш Туркий давлатлар ташкилоти томонидан Анқаранинг 2026 йил “Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилиниши билан якунланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.