Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоаси билан хайрлашди. Футболчи жамоа билан 13 мавсумда 28 та турнирда ғалаба қозониб, "Лос Бланкос" билан қўлга киритилган унвонлар бўйича рекордчига айланди.
"Буни айтиш қийин, аммо ҳис-туйғулар аралаш. Унутилмас, шонли ва ғалабали давр тугади. Бошдан кечирганларим менга янада катта қувонч бағишлайди. Бу ерда эришган барча ютуқларимни эслаш мени жуда хурсанд қилади, ҳатто ҳаммаси ортда қолган бўлса ҳам. "Реал Мадрид"да мен футболчи ва шахс сифатида ўсдим. "Реал" менга футболчи сифатида ҳамма нарсани берди ва бунинг учун Мадридни ҳар доим қўллаб-қувватлайман.
Бу узоқ, аммо унутилмас саёҳат эди. Мен футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам ўсдим. Менинг уйимдан узоқда яна бир уйим бор - Мадрид ва Испания. Мен жуда хурсандман ва ишончим комилки, вақт ўтиши билан мен ўз ютуқларимдан хабардор бўламан, чунки бу ерда эришган барча ҳис-туйғуларни ва барча нарсаларни ҳазм қилиш учун вақт керак бўлади.
Рақамларимни эшитиб, бу ерда эришган ютуқларимдан хурсандман ва фахрланаман. Футбол тарихидаги энг яхши клубда энг кўп совринларни қўлга киритган футболчи бўлиш жуда таъсирли. Мухлисларнинг севгиси каби бошқа нарсалар ҳам бор. Мен буни доим эслайман, чунки ҳеч ким буни сиздан тортиб ололмайди. Сиз одамларни алдай олмайсиз ва улар сизни "Реал"да ўйнаганингиз учунгина севишмайди, лекин улар менга берган севгиси ақл бовар қилмайди", - дейди хорватиялик.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.