Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 10 майдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Х.Ю.дан ундирувчи Х.Ю. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотини таъминлаш мақсадида алимент ундириш белгилаб берилган.
Бироқ қарздор белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширмагани оқибатида қарздорлик юзага келган. Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Ижро жараёнида, фарзандларининг келажагини таъминлаш ниятида қарздор Х.Ю. томонидан собиқ турмуш ўртоғига 6 сотих майдондаги ер участкаси ҳадя қилинган. Бу ҳаракат унинг фарзандларига бўлган эътибор ва масъулияти ифодаси сифатида баҳоланди.
Шу билан бирга, профилактик суҳбатлар натижасида 23 миллион сўм миқдоридаги алимент қарзи ҳам тўлиқ ундириб берилди.
Ундирувчи томонидан алимент қарзи қопланганлиги, шунингдек 6 сотих ер участкасини қабул қилиб олингани инобатга олиниб, ижро ишини тамомлаш тўғрисида мурожаат қилинди.
Ижро ҳужжати асосида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганлиги сабабли, ушбу ижро иши тамомланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.