Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц Римда бўлиб ўтган Украинани қайта тиклашга бағишланган анжуманда маълум қилган.
"Яна бир бор айтмоқчиманки, Россия активларини музлатиш сақланиб қолади. Активлардан фоиз ёки даромаддан фойдаланиш биз таърифлаган механизм ёрдамида амалга оширилади. Активларнинг ўзи ҳам тегишли келишув билан боғлиқ ҳолда, зарурат туғилганда фойдаланиш мумкин", - деди у.
Канцлернинг сўзларига кўра, Россия Федерациясига кенг кўламли бостириб кириши натижасида Украинага етказилган зарар тахминан 500 миллиард еврони ташкил қилади.
Аввалроқ Мерц Римда Германия давлат банки KfW гуруҳи намунаси бўйича Украина бизнесини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилишини эълон қилган эди, у Германияни Иккинчи жаҳон урушидан кейин қайта қуришни молиялаштирди.
Европа Иттифоқи, Канада, АҚШ ва Япония Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг Россиянинг қарийб 300 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди. Улардан тахминан 5-6 миллиард доллар АҚШда, аксарияти Европада, жумладан Бельгиядаги халқаро Euroclear платформасида, 210 миллиард доллар сақланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.