2025 йил 10 июл тонгида Киевнинг Голосеев туманида Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) полковниги ўлдирилди, деб хабар бермоқда “РБК-Украина”.
Киев полиция бошқармаси Голосеев туманида ўқ отувчи қуролдан жароҳатланиш билан эркак кишининг жасади топилганини тасдиқлади, бироқ бошқа тафсилотларни очиқламади.
"СБУ ва Миллий полиция жиноятнинг барча ҳолатларини аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун комплекс чораларни кўрмоқда", – дейилади СБУ баёнотида.
Расмийлар қўшимча изоҳ беришдан ва ҳалок бўлган шахснинг шахсини ошкор қилишдан ҳам тийилишди, деб ёзади “Суспилне”.
Украина Олий Радасининг собиқ депутати Игор Мосийчукнинг маълум қилишича, ўлдирилган шахс – СБУ полковниги Иван Воронин бўлиб, у Махсус операциялар марказининг 16-бошқармаси 1-бўлимида катта оператив ходим бўлиб ишлаган.
Мосийчукнинг сўзларига кўра, жиноятчи Воронинга беш марта ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Воронин олган жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.