Париж—2024. Футбол. Ҳакамимиз ярим финал ўйинида ҳам ишлайди

Париж—2024. Футбол. Ҳакамимиз ярим финал ўйинида ҳам ишлайди

Айни кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида Олимпия ўйинлари баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақанинг футбол беллашувлари ярим финал босқичи доирасидаги Марокаш—Испания учрашувида Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар иш олиб боради.

Унга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.

Мазкур баҳс 5 август куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Ушбу баҳс Танташев бошчилигидаги ҳакамларнинг Париждаги мусобақадаги тўртинчи ўйини ҳисобланади. Ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳ баҳсларида Франция—Гвинея ҳамда Парагвай—Мали учрашувларини бошқарди. Шунингдек, чорак финалдан ўрин олган Франция—Аргентина баҳсида ҳам ўзбекистонлик ҳакам ва унинг жамоаси ишлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!