Тошкентда Cobalt йўл четидаги темир тўсиққа урилиб бошқа Cobalt га урилди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 16 сентябрь куни соат 08:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Д.А. оқ рангли Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб айланиб кетган. Натижада ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1997 йилда туғилган А.Д. бошқарувидаги кулранг Cobalt’га урилган.
Ҳодиса оқибатида оқ рангли Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).