Президентнинг (2022 йил 31 августдаги ПФ–213-сонли) Фармонида қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган.
Мазкур Фармон ижроси юзасидан Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни билан қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманлар кесимида тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 000 та қўшимча қабул параметри тасдиқланди.
Бунда ажратилган қабул параметрларининг:
➖ Тошкент шаҳридаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;
➖ вилоятлардаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
10 000 та қўшимча қабул параметри – кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилди.
Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
Шунингдек, олий таълим муассасаларига танлов қайдномалари етказилади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.