Америкалик яҳудийларнинг атиги чорак қисми республикачи номзод Дональд Трампга овоз беришни режалаштирмоқда, аксарияти эса демократ номзод Камала Харрисни афзал кўради. Буни янги сўровноманинг эълон қилинган маълумотлари тасдиқлайди.
Америка Яҳудий Демократик Кенгаши томонидан ўтказилган янги сўров натижаларига кўра, америкалик яҳудийлар Камала Харрисга катта фарқ билан овоз беришни режалаштирмоқда. Сўров шуни кўрсатдики, америкалик яҳудийларнинг 87 фоизи Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлайди.
Америкалик яҳудийлар энг кўп қайғурадиган нарса «демократия келажаги» ва «аборт ҳуқуқлари». Антисемитизм муаммоси фақат 5-ўринни эгаллади.
Кўплаб сўровлар шуни кўрсатадики, республикачиларнинг 7-октабрдан кейин кўпроқ яҳудий сайловчиларни жалб этишга қаратилган кенг кўламли ҳаракатлари сезиларли натижаларга олиб келмаган ёки яҳудий электоратни ўзгартирмаган.
Трамп аввалроқ Америка яҳудий электорати республикачиларни етарлича қўллаб-қувватламаётганидан ҳафсаласи пир бўлган, унинг фикрича, аввалги сайловларда яҳудийларнинг атиги 25% ва 26% овозини олганини таъкидлаган.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.