OТМга қабул учун имтиҳонларнинг 1-кунида тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохрух Ғиёсов тест синовларини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.
1-кунги тест синовларида жами 118 500 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши керак эди. Амалда 112 188 нафар абитуриент тестда иштирок этиш учун келди. 6 312 нафар абитуриент турли сабабларга кўра, тестда иштирок этиш учун келмади.
Текширилганда тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади. Улар билан тиббиёт ходимлари шуғулланди.
Шунингдек, бугун жами 59 нафар абитуриент ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).