Осиё кубоги-2023. Тожикистон плей-оффга чиқди, Хитой эса...

Осиё кубоги-2023. Тожикистон плей-оффга чиқди, Хитой эса...

Осиё кубогининг "А" гуруҳидан ўрин олган жамоалар 3-тур баҳсларини ўтказишди.

Мезбон Қатар Хитойга қарши майдонга чиқиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Натижада Қатар 9 очко жамғарган бўлса, хитойлик катта эҳтимол билан уйга қайтишади.

Тожикистон-Ливан ўйини эса ҳиссиётларга бой бўлди. Иккинчи бўлим бошида Бассел Жрадий ажойиб зарба билан ливанликларни олдинга олиб чиқди. Ливан футболчиси Қоссим аз-Зайн қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди.

Қўшниларимиз 80-дақиқада Умарбоев томонидан жаримадан йўлланган зарба натижасида ҳисобни тенглаштиришган бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган 2-дақиқада Нуриддин Ҳамроқулов бош биланрақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ҳакам иккинчи бўлимга нақ 16 дақиқа қўшиб берди. Ливан бир киши кам бўлиб ўйнашига қарамай, олдинга ташланди. Улар бир нечта вазиятларга эга бўлишди, аммо улардан фойдалана олишмади. Тожикистон ҳам имкониятларни кўкка совурди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!