Вучич Тайван масаласида Хитойни қўллаб-қувватлашини билдирди

Вучич Тайван масаласида Хитойни қўллаб-қувватлашини билдирди

Сербия президенти Александр Вучич Тайван масаласида Хитойни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу ҳақда у ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Белградга ташрифи арафасида Хитой марказий телевидениесига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Тайван Хитойга тегишли, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Хитой раҳбари Си Цзиньпин келажакда Тайван масаласини ўзи ва Хитой халқи хоҳлаган тарзда тўғри ҳал этишига ишонамиз", - деди Вучич.

Шунингдек, у эркин савдо келишуви туфайли мамлакатининг Хитой билан савдоси яқин 10 йил ичида икки баравар ошиши мумкинлигини тахмин қилди.

“Яна бир муҳим нарса бор: биз Пекинда эркин савдо шартномасини имзоладик, бу биз учун жуда муҳим, чунки икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,1 миллиард долларга етди, мен ишонаманки, кейинги 10 йил ичида савдо ҳажми ошади. Икки томонлама савдо икки ёки уч ёки ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, эркин савдо шартномаси бунга имкон беради, мен бу келишув келажакда янада яхши ҳамкорлик қилиш учун янги эшикларни очишига ишонаман ", деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!