Индонезияда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Индонезияда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Сулавеси оролидаги тошқин ва кўчкилар оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда ҳукумат маълумотларига таяниб, Associated Press хабар берди.

Пайшанба кунидан бери минтақада давом этаётган кучли ёмғир Жанубий Сулавеси провинциясининг Луву туманида кўчкига сабаб бўлди, деди маҳаллий қутқарув хизмати раҳбари Мехианус Бекабел. Маълумотларга кўра, сув тошқинлари оқибатида 1000 дан ортиқ уй вайрон бўлган, жумладан, 42 та бинони сел оқизиб кетган.

Қидирув-қутқарув гуруҳлари офат зонасида қўлга тушган аҳолини эвакуация қилишга жалб қилинган, 100 дан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

Индонезияда мавсумий ёғингарчилик кўпинча кўчки ва тошқинларга сабаб бўлади. Биргина апрел ойида Жанубий Сулавеси провинсиясининг Тана Тоража ҳудудида кучли ёмғир сабаб бўлган кўчкилар 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!