Ўзбекистонлик мутахассислар ОПЕК доирасида малака оширади

Ўзбекистонлик мутахассислар ОПЕК доирасида малака оширади

Жаҳон бозорида қиймати баланд маҳсулотлардан бири – бу нефть ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уни “қора олтин” деб аташади.

Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, нефть қазиб олиш квоталари устидан назорат қилиш учун тузилган халқаро ҳукуматлараро тузилмадир.

2023 йил октябрь ҳолатига кўра, ташкилот таркибига 12 давлат кирган. Булар – Жазоир, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Конго, Қувайт, Ливия, Бирлашган Араб Амирликлари, Нигерия, Саудия Арабистони, Экваториал Гвинеядир.

Бош қароргоҳи Австрия пойтахти Вена шаҳрида жойлашган бу ташкилот билан Ўзбекистоннинг алоқалари ривожланмоқда.

ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси делегацияси юртимизга ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида учрашув ўтказди.

Давлат бошқаруви академияси ректори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори Адҳам Бекмуродов ҳамда ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси Президенти Абдулҳамид Ал-Халифа, жамғарма директори Мусаб Аломар, жамғарма менежери Ольга Михайлова ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзаро мулоқотда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат натижасида ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, энергетика соҳаларида эришилаётган улкан натижалар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган жозибадор шароитлар ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси Президенти томонидан эътироф этилди.

Томонлар энергетика, транспорт соҳалари, яшил иқтисодиёт, камбағалликни қисқартириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, инфратузилмаларни барқарор ривожлантириш йўналишларида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларда бевосита иштирок этаётган турли бўғиндаги давлат хизматчилари учун ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси кўмаги остида турдош лойиҳалар ишга туширилган давлатларда қисқа ва узоқ муддатли стажировка ва ўқув дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришди.

Халқаро жамғарма президенти ташкилотга аъзо давлатлардаги қатор соҳаларда эришилган ютуқлар “билим-трансфери” бўлиб, ўзбек мутахассислари томонидан ўзлаштирилишига шубҳа қилмаслигини алоҳида қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!