"Олмазор" бекатидан Сергелига қайтнайдиган янги автобус пайдо бўлди

"Олмазор" бекатидан Сергелига қайтнайдиган янги автобус пайдо бўлди

Сергелида янги қурилган уйларни шаҳар маркази билан боғлаш мақсадида янги автобус йўналиши очилди, деб хабар қилмоқда Тошшаҳйўловчитранс .

Жумладан, 133А Янги Сергели мавзеси Олмазор метро бекати йўналиши фаолияти жорий йил 25 апрелдан йўлга қўйилмоқда. Ушбу йўналишда автобуслар 4 та ҳаракат жадвали асосида қарийб 7 километрлик қисқа масофа оралиғида қатнайди , - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, янги автобус йўналиши жорий этишга сабаб Тошкент шаҳрида янги уй-жойларнинг қурилиши, шу асосда янги мавзе ва аҳоли пунктларининг бунёд этилаётгани жамоат транспортига талабнинг ортишига сабаб бўлган.

Сергели туманида қисқа фурсатда бунёд этилган янги уйлар бугун катта мавзега айланди.Шундан келиб чиқиб Тошшаҳартрансхизмат АЖ томонидан ушбу мавзелардан ўтувчи йўналишларнинг ҳаракат жадвалига қўшимча автобуслар бириктиришга қарор қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!