Нукус тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канални қазиш ва қайта таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

Нукус тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канални қазиш ва қайта таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.” МЧЖга ҳудуддан оқиб ўтувчи канални қазиш ва қайта таъмирлаш ишлари бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан жамият ҳисоб рақамига ишлар тўлиқ бажарилмаган бўлсада 145,3 млн сўм бюджет маблағлари ўтказиб берилганлиги оқибатида, ушбу маблағлар талон-торож қилинганлиги, шунингдек туман ҳокимлиги танлов комиссияси баённомасига танловда иштирок этмаган жамиятларни танловда иштирок этганлиги тўғрисида сохта маълумотлар киритилиб, “N.” МЧЖ танлов ғолиби этиб белгилаганлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!