Нишон тумани ва Самарқанд шаҳрида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларининг олди олинди

Нишон тумани ва Самарқанд шаҳрида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон туман бўлими ва вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти шуғулланиб келаётган Б.Н. бошқа бир фуқаро Б.га жами 10 000 АҚШ долларини 109,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти шуғулланиб келаётган А.В. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро А.га 32,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!