Нега жонли ижро чорловига жавоб берадиган санъаткорлар кам?

Нега жонли ижро чорловига жавоб берадиган санъаткорлар кам?

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг 29 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ёнидаги майдонда гала концерт ташкил этилади. Унинг ўзига хослиги, хонандалар фақат жонли ижрода қўшиқ айтишидир.

Бундан бир неча йил муқаддам юртимизда жонли ижро тарғиботи, бу йўналишни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга оид “Марду майдон“ фестивали муваффақиятли амалга оширилган эди.
Лойиҳа санъаткорлар, айниқса, ёш хонандаларни кўпроқ изланишга, мусиқий техника, ҳожатбарор компьютернинг “мўъжизакор“ имкониятлари эмас, балки ўз кучи ва салоҳияти, истеъдоди, овоз имкониятларига таянишга чорлаши билан аҳамиятли бўлганди.

“Ўзбекконцерт“ давлат муассасаси хабарига кўра, эндиликда жонли ижрода санъатсевар ўзбек халқига ўз қўшиқларини тақдим этишни истаган хонандалар бу концерт дастурида иштирок этиши мумкин.

Бугунгача концерт дастурида 10 нафар эстрада хонандаси иштирок этиш истагини билдирган.

 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!