Навбатдаги дебат: Трамп ва Байден одоб-ахлоқ қоидаларига тупуришди

Навбатдаги дебат: Трамп ва Байден одоб-ахлоқ қоидаларига тупуришди

Республикачилар партиясидан ва Демократик партиядан президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байден мунозарани тугатиб, хайрлашишмади ҳам.

Рақиблар одоб-ахлоқнинг расмий қоидаларини эътиборсиз қолдиришди ва баҳс охирида қўл бериб кўришишмади. Улар жимгина турли йўналишларга тарқалиб, хотинлари билан бирга оломон билан хайрлашишди ва зални тарк этишди.

Демократ ва Республикачилар ўртасидаги баҳс 23 октябрь куни Белмонт университетидаги конференц залининг саҳнасида бўлиб ўтди. Муҳокама тахминан бир ярим соат давом этди ва шу вақт ичида Байден ва Трамп олтита масалага тўхталиб ўтдилар.

Дебат давомида AҚШнинг амалдаги президенти рақиби Жо Байденни Россиядан пул олганликда айблади. Байден Россиядан 3,5 миллион доллар олган, деди у. Шу билан бирга, Трамп ўзи ҳеч қачон Россиядан пул олмаганлигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!