НАТО делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида

НАТО делегацияси Ўзбекистон Қуролли  Кучлар академиясида

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) мутахассисларининг "ШАШТ ҳақида умумий маълумот" мавзусидаги ўқув-машғулотлари ўтказилди.

Делегация раҳбари Патрик Женссон ҳамда НАТО вакиллари Картсен Клемм, Ребекка Хансен, Эндрю Картер Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида таҳсил олаётган масъул офицерлар билан фикр алмашувлар чоғида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг тарихи, мақсад-вазифалари, жаҳон миқёсида эришган муҳим натижалари, сиёсий позицияси ҳамда истиқболдаги саъй-ҳаракат платформаси кўлами хусусида маълумотлар беришди.

Шунингдек, бугунги геосиёсий вазиятларнинг қиёсий таҳлиллари, дунёнинг турли минтақаларида кечаётган қуролли тўқнашувлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бу борада НАТОнинг олиб бораётган тинчликпарварлик сиёсати хусусида кечган мулоҳазалар ҳам диққатга сазовор бўлди.

Ушбу ўқув-машғулот давомида Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида таҳсил олаётган офицерлар келгуси хизматлари мобайнида ушбу долзарб билимларга таянган ҳолда қўл остидаги шахсий таркибни ҳар томонлама одил, сиёсий ҳушёр ҳолатда бошқариш кўникмасининг ошишига хизмат қилиши кўзда тутилган.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!