Наманганда даҳшатли ЙТҲ: бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди (фото)

Наманганда даҳшатли ЙТҲ: бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди (фото)

2019 йил 26 март куни соат 07.00 атрофида Поп тумани ҳудудидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 25-километрида кўплаб инсонлар ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Дарё га Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Чуст тумани Мунчоқтепа маҳалласида яшовчи Ш.Д Lacetti русумли машинани бошқариб келаётганида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи С.Э. бошқарувидаги Isuzu автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчисининг оила аъзолари онаси, акаси, турмуш ўртоғи, қизи ва яна бир йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Lacetti ҳайдовчиси ҳамда Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб, Поп туман касалхонасига ётқизилган.

27 март куни соат 11:00 атрофида Наманган Янгиқўрғон йўлининг 6-километрида, Ровут маҳалласи ҳудудида Isuzu автобуси йўлнинг қатнов қисмига чиққан пиёда, шу маҳаллада яшаган 59-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган З. М.ни уриб юборди.

Бунинг оқибатида ўқувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Юқоридаги икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!