Туркия ташқи ишлар вазири Украинадаги ҳарбий можарони ҳал қилишда иштирокчилар доирасини кенгайтиришга чақирди

Туркия ташқи ишлар вазири Украинадаги ҳарбий можарони ҳал қилишда иштирокчилар доирасини кенгайтиришга чақирди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар вакилларининг Озарбайжонда бўлиб ўтган йиғилишида Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можарони ҳал қилишда имкон қадар кўпроқ иштирокчиларни жалб қилишга чақирди.

«Биз Украинадаги урушни тугатиш учун доимий тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар кенгроқ асосда амалга оширилиши керак, деб ҳисоблаймиз», деди Фидан.

Туркия вазирининг сўзларига кўра, «қутбланишнинг кучайишига йўл қўймайдиган» тинчлик платформасини яратиш зарур ва дипломатияга устувор аҳамият берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!