Венгрия Бош вазири Қорабоғга келди

Венгрия Бош вазири Қорабоғга келди

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Қорабоғга келди. У ерда Туркий давлатлар ташкилотининг Шушадаги норасмий саммитида иштирок этади. Орбаннинг самолёти Физули аэропортига етиб келди, дея хабар беради «AZERTAC».

Қорабоғ сафари олдидан Орбан Москвага ташриф буюрди ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Улар Россиянинг Украинага қарши уруши атрофидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Орбан Венгрия Бош вазири сифатида Путин билан музокара олиб борди ва на Европа Иттифоқи, на НАТО вакили бўлмади. Европа Иттифоқи Орбан Брюсселни ташриф ҳақида огоҳлантирмаганини айтди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, аксинча, бош вазир ташкилотни Москвага сафари ҳақида олдиндан огоҳлантирганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!