Дзюдочиларимиз Осиё кубогини 29 та медаль билан якунлади

Дзюдочиларимиз Осиё кубогини 29 та медаль билан якунлади

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида кадетлар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилган Осиё кубоги Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 6 та олтин, 7 та кумуш, 16 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа мезбони Қозоғистон термаси 6 та олтин, 7 та кумуш ва 14 та бронза медаль билан иккинчи бўлди. Кучли учликдан Мўғулистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш медали билан жой олди.

Мусобақада, Адиба Кенжаева, Сарвиноз Абдусаматова, Наргиза Дўстмаматова, Зарина Бобоназарова, Дилшод Каримов ва Умрзоқ Қурбонмуротов олтин медални қўлга киритган бўлса, Дилруҳ Ҳасанова, Амирхон Низомиддинов, Фотима Зокирова, Сарвиноз Рафкатова, Муштарийбегим Афсалова, Муҳаммадали Саъдуллаев ҳамда Абдухалил Абдушукуров кумуш медаль билан тақдирланди.

Кубокнинг бронза медали эса Умида Қўлдошева, Гулмира Холмурзаева, Сабина Азаматова, Гулбаҳор Имомназарова, Гулсанам Ҳазратова, Нигина Сапарбоева, Зуҳражон Умарова, Шоира Аминова, Темурбек Раҳимов, Олимжон Неъматуллаев, Амирхон Озодов, Муҳаммаджон Машарипов, Қувончбек Холмаматов, Ботир Йўлдошев, Олланазар Қодиров, Алибек Ҳайитбоев каби полвонларимизга насиб этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!