Инсон аъзолари ёки тўқималарини Ўзбекистон ҳудудида ташиш, сақлаш, олиб кириш тўғрисидаги низом тасдиқланди
![Инсон аъзолари ёки тўқималарини Ўзбекистон ҳудудида ташиш, сақлаш, олиб кириш тўғрисидаги низом тасдиқланди Инсон аъзолари ёки тўқималарини Ўзбекистон ҳудудида ташиш, сақлаш, олиб кириш тўғрисидаги низом тасдиқланди](/photos/news/qsUcEPKO5NkwSAH.jpeg)
Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
- инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитасига киритадиган тақдимномаси асосида амалга оширилади.
- тақдимномада олиб кириш сўралаётган инсон аъзоси ва (ёки) тўқимаси тўғрисида маълумот, қаердан олиб келинаётганлиги, қаерга олиб борилиши, қайси манзилда қанча муддат сақлаб турилиши кўрсатилади. Тақдимнома 10 кун муддат ичида ўрганиб чиқилиб, тегишли рухсатнома берилади.
- мазкур жараёнларнинг барчаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитаси ўртасида электрон шаклда амалга оширилади.