"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқми?

A A A
"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқми?

Аввалроқ, Championat.asia сайтида "Бунёдкор" ҳимоячиси Маҳмуджон Маҳамаджонов "Пахтакор"га ўтиши тўғрисида хабарлар чиқди.

"Бунёдкор" клуби матбуот хизмати ушбу хабарга муносабат билдирди. Жамоанинг иқтидорли футболчиси, академия тарбияланувчиси Маҳмуджон Маҳамаджоновнинг “Бунёдкор” футбол клуби билан амалдаги шартномаси бор. Ҳимоячини жамоа билан хайрлашиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ.

Маҳамаджоновнинг “Бунёдкор” футбол клубидаги фаолияти узоқ йиллар давом этади ва Маҳмуджон ўзини шу даражага чиқишига сабабчи бўлган жамоа билан юксак марраларни забт этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!