Рябков: Ядро доктринасига концептуал қўшимчалар ва тузатишлар керак

Рябков: Ядро доктринасига концептуал қўшимчалар ва тузатишлар керак

Украинадаги «махсус ҳарбий операция» атрофидаги вазият ядровий доктринага концептуал қўшимчалар ва тузатишлар киритиш зарурлигини кўрсатди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков “International Affairs” журналига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ҳарбий доктрина бор, ядро элементи батафсил ёритилган. «Ядровий чеклаш соҳасида давлат сиёсатининг асослари» номли ҳужжат мавжуд бўлиб, унда ҳарбий доктринанинг ядровий таркибий қисми моҳиятан ва муайян вазиятларга нисбатан батафсилроқ баён этилган”, — деди у.

ТИВ раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, «махсус ҳарбий операция» атрофидаги вазият «ядровий тўхтатиб туриш унинг олдинги классик тушунчасидаги тўлиқ ишламаслигини» кўрсатди. “Бизга баъзи концептуал қўшимчалар ва тузатишлар керак. Шунинг учун Россия Федерацияси Президенти (Владимир Путин) доктрина «жонли қурол» эканлигини айтди. «Мен тўлиқ тан оламан, бир мунча вақт ўтгач, бизнинг рақибларимиз томонидан янада кучайган вазиятда ушбу ўта муҳим ва ўта масъулиятли масалаларга ёндашувимиз қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумотлар пайдо бўлади», деди дипломат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!