Мьянма роҳине мусулмонларига ёрдам бермасликка чақирди

Мьянма роҳине мусулмонларига ёрдам бермасликка чақирди

Мьянма ҳукумати Бангладешни бир йилдан бери чегаралар орасидаги нейтраль ҳудудда жон сақлаётган 6 минг қочоқ роҳине мусулмонларига ёрдам бермасликка чақиряпти. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар бермоқда.
 
Бунинг ўрнига Мьянма ҳукумати ўзлари қочоқлар учун инсонпарварлик ёрдами ташкил қилмоқчи ва тез орада уларни Мьянмага қайтаришни бошламоқчи. Мьянма ҳукумати Бангладеш билан мусулмонларни қайтариш бўйича дастлабки келишувларга эришган.
 
Эслатиб ўтамиз, Мьянмада мусулмонларга қарши ҳужумлар 2017 йил август ойи охирларида бошланган. Ҳукумат бу ҳужумларни “қуролли жангариларга қарши кураш”, деб ўзини оқлаган эди.
 
Маълумот ўрнида, 1970 йиллардан бошлаб Мьянмадаги роҳине мусулмонлари мунтазам ҳужумлар ва этник тозалашларга учраб келган. Ўтган давр мобайнида 2 миллионни ташкил қилувчи Мьянма мусулмонларининг 80 фоизи қўшни давлатлардан паноҳ топди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!