Муниса Ризаевани товламачиликда айблашмоқда

Муниса Ризаевани товламачиликда айблашмоқда

Муниса Ризаева маъмури билан биргаликда тайёрлаган видеомурожаатини ўз инстаграмдаги саҳифасида жойлаштирди. Унда хонанда мухлисларидан хафа бўлиб, уни товламачиликда айблашаётганлигини иддао қилмоқда

Хонанда ва унинг админстраторига кўра, жорий йилнинг 8 март куни Хотин-қизлар куни муносабати билан Москва шаҳрида Мунисанинг яккахон концерт дастури уюштирилган. Аммо техник сабабларга кўра, концерт кейинги кунларга сурилиб, бу мухлислар билан хонанда ўртасида тушунмовчилик келиб чиқишига сабаб бўлган.

Хонанда админстратори концерт куни маълум бўлгач, бу ҳақда реклама қилинганлиги, аммо концерт бўлиб ўтиши учун ҳеч кимдан ҳеч қандай пул маблағини олмаганликлари, хонандани ноҳақ айблаётганликлари, концерт учун пул тўлаган ҳар бир мухлисга 12 март кунидан бошлаб пуллари қайтарилишини маълум қилган. 

Муниса эса ўзи ҳам концерт ташкилотчилари олдида жабрланувчи бўлиб қолаётгани, уни товламачиликда айблаб, асоссиз ер қилиб ташлаётган шу каби мухлислари борлигидан хафа бўлганини айтмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!