Муҳаммаджон Обидов: "Шарифа Мадраҳимованинг гаплари ғирт ёлғон ва туҳматдан иборат”

Муҳаммаджон Обидов: "Шарифа Мадраҳимованинг гаплари ғирт ёлғон ва туҳматдан иборат”

“Маърифат” газетаси мухбири Шарифа Мадраҳимова Фарғона вилоятининг Учкўприк туман ҳокимлиги вакили томонидан касбий фаолиятига жисмоний тўсқинлик қилингани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Журналист ИИБда ушлаб турилгани ва ички ишлар ходимлари вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов билан қўнғироқлашганини айтган. Обидов бундай журналистни танимаслигини таъкидлаган.

Шундан сўнг, Муҳаммаджон Обидов Facebook’даги шахсий саҳифасида бу гаплар асосга эга эмаслиги ҳақида ёзди. 

“Шарифа Мадраҳимованинг интервьюсини кўрдим. Унга қўйилаётган постларни ҳам ўқиб боряпман. Ҳурматли блогер ва ФБдан фойдаланувчиларга “дебди-дебди” каби “тахмин, фараз журналистикаси”дан масала ўрганиб чиқилгунча тийилиб туришни тавсия қилардим. Масалан, Шарифахон “Обидов ундоқ дебди, бундоқ дебди”, дея баёнот беришдан аввал қўнғироқ қилиб (телефон рақамимни билар экан, буни ўзи таъкидлабди) бир оғиз ойдинлик киритиб олса бўларди-ку. Афтидан, карантин туфайли кўпчилик шов-шувларни соғиниб қолган ёки сўраб-суриштирмасдан бир ёқлама хулоса чиқариш одатга айланиб қолаётгандек кўринади. Бир оз сабр қилайликчи, аслида, бор гап юзага чиқар. 

Ҳозирча шуни айтмоқчиманки, Шарифа Мадраҳимова “Муҳаммаджон Обидов бу ҳужжат ҳақиқий эмас экан дебди”, деган гаплари ғирт ёлғон ва туҳматдан иборат”, – деб ёзган М.Обидов.

Манба: azon.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!