Москвада коронавирусни юқтирганлар сони 100 мингга яқинлашди

Москвада коронавирусни юқтирганлар сони 100 мингга яқинлашди

Россия пойтахти Москва шаҳрида коронавирусни юқтирганлар сони 98 522 нафарга етди.

Бу бутун Россия (177 160) дагининг ярмидан кўпдир. Янги аниқланаётган касаллар борасида ҳам аҳвол шу — 10 699 та ҳолатнинг 5 846 таси Москвага тўғри келган.

Маълумот ўрнида Москвада COVID-19 қайд этилган беморларнинг 956 нафари вафот этган, 10 259 нафари тузалиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!