Тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бугун бу борада ишлар замирида шаффофлик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
–Коррупция мамлакатимиз ривожига катта тўсиқдир. Шу боис барча ходимлар, аввало, ўз оиласи, Ватани учун ҳалол меҳнат қилиши лозим. Вазирлигимизда бу борада қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат харидларига оид “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Давлат харидлари жараёнларида инсон омили иштирокини камайтириш ҳамда соҳани рақамлаштириш мақсадида танлаш ва тендер савдолари 2022 йил 1 январдан мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилиши йўлга қўйилди, — деди вазир ўринбосари.
Барчамизга маълумки, ҳозирги вақтда давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда. Давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланган.
Ҳусусан, давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик — қонун ва соҳадаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатларига оид маълумотларни очиқ ахборот манбаларида эълон қилиб бориш амалий аҳамиятга эга.
Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бошқармаси томонидан тақдимот намойиш этилди.
–Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларидан жами 3 минг 699 та манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларациялар олинди. Уларда кўрсатилган маълумотларга асосан 14 та ҳолатда қариндош-уруғчилик ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, вазирликнинг ҳудудий тузилмаларида жорий йилнинг учинчи чорагига асосан 7 та салбий ҳолат содир этилган. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 5 та ҳолатда 7 нафар ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, – деди етакчи мутахассис Ойбек Самадов.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.