Мирзиёев: "Ўктам Барноевга оғир соҳани бериб, кўнглим тинчиганди. Афсус..."

Мирзиёев: "Ўктам Барноевга оғир соҳани бериб, кўнглим тинчиганди. Афсус..."

Шавкат Мирзиёев бугун марҳум Ўктам Барноевнинг хонадонида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бош вазир пайтларимда ҳам бирга ишладик. Гапирмасам ҳам мени тушунарди. Бир инсоннинг тарбияланиб, шундай кадр бўлиб етишиши осон эмас. Айниқса, охирги пайтлар оғир соҳани бериб, кўнглим тинчиб, кўп ишларни бошлаган эдик. Бу офат бутун дунёга келди. Қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилдик. Лекин ўлим ҳақ. Аллоҳнинг иродаси экан. Бу ҳаммамизга мусибат. Жойи жаннатда бўлсин!

Президент марҳумнинг оиласи, фарзандлари доимий эътиборда бўлишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!