Мирзиёев Андижондаги қотиллик бўйича йиғилиш ўтказиши кутилмоқда

Мирзиёев Андижондаги қотиллик бўйича йиғилиш ўтказиши кутилмоқда

Шу ҳафта президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказади. Унда Андижонда ИИО ходимлари уриб ўлдирган йигит масаласи ҳам кўриб чиқилиши кутиляпти. Бу ҳақда Zed News телеграм канали ёзмоқда.

Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими тезкор ходимлари бир фуқарони ноҳақ уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди.

Кейинроқ бу ИИБ ёппасига жазоланган, тезкор ходимлар хизматдан четлатилган.

Бу воқеа жамоатчилик эътиборидан четда қолмаган. Кўпчилик Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти истеъфосини талаб қилмоқда, хусусан, депутат Расул Кушербаев ҳам.

ИИО ходимларининг одам ўлдириши аввалдан бор бўлган. Буни Чироқчидаги ҳолатдан (https://t.me/zednewsuz/3478) сўнг Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳам тан олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!