Миллий гвардия Бухорода ярим тунда ғаразли ниятдаги шахсни қўлга олди

Миллий гвардия Бухорода ярим тунда ғаразли ниятдаги шахсни қўлга олди

Жорий йилнинг 7 март куни соат 23:30лар атрофида Бухоро вилояти Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан белгиланган йўналишлар бўйлаб тунги назорат олиб борилаётган бир вақтда Шофиркон туманида жойлашган Хўжа Ориф Мохитобон зиёратгоҳи олдида номаълум шахс юрганлиги аниқланган.

Масъул ходимлар томонидан ушбу фуқаро тўхтатилиб, кўздан кечирилганда унинг ёнидан эшиклар ва сейфларни очиш учун мўлжалланган 15 дона турли хил калитлар ва 1 дона 81 см узунликда учи ўткирланган махсус темир сим мавжудлиги ва зиёратгоҳнинг имом-хатиби ўтирадиган хонасининг деразаси бузиб очилганлиги аниқланган.

Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан белгиланган тартибда туман ИИБга олиб борилиб, дастлабки суриштирув ишлари ўтказилганда ушбу фуқаро Хоразм вилоятида туғилган М. М. эканлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!