Microsoft ўзининг барча улгуржи дўконларини ёпади

Microsoft ўзининг барча улгуржи дўконларини ёпади

Microsoft улгуржи савдога нисбатан янгича ёндашув доирасида барча дўконларини ёпишини эълон қилди.

Компания коронавирус пандемияси сабабли март ойи охирларида Microsoft Store дўконлари фаолиятини тўхтатганди.

Microsoft хабарида айтилишича, улгуржи савдо йўналишида банд бўлган барча ходимлари компания офисларида ва масофадан ишлашда давом этади.

"Онлайн савдоларимиз ўсди ва истеъдодли жамоамиз мижозларга масофадан хизмат кўрсатишда муваффақиятли натижа кўрсатди", - деди Microsoft Corporate вице-президенти Дэвид Портер.

Аввалроқ Microsoft компанияси MSN порталидаги ўнлаб журналистларни роботлар билан алмаштирмоқчи эканлиги хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!