Месси миллий чемпионатлардаги 500-голини урди

Месси миллий чемпионатлардаги 500-голини урди

Лионел Месси клублар миқёсида ички чемпионатларда киритган голлари сонини 500тага етказиб олди.

Аргентиналик форвард МЛС 3-турида «Орландо Сити»га қарши кечган баҳсда (5:0) дубл қайд этди.

36 ёшли футболчи Ла Лигада 474та, Лига 1да 22та ва МЛСда 4та гол урган.

Маълумот учун, клублар миқёсида Леонинг ҳисобида 718та гол бор. У бутун фаолияти давомида 824 бор тўп киритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!